Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ҳоким ёрдамчиси кўмагида оилавий тадбиркорлар кўпаймоқда

error

2023-08-11

✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-39-сонли қарорига асосан ҳоким ёрдамчлари жойларда оилавий тадбиркорликни ташкил қилишга кўмаклашишмоқда. 


✅Жумладан, ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан Ғузор тумани "Мустақиллик" маҳалласидаги вақтинча ишсиз фуқарога уйида бедана етиштириш мақсадида 33 миллион сўм миқдорда кредит олишга тавсиянома берилди. Aйни дамда оилавий тадбиркорнинг кичик бизнеси ўз самарасини бериб, маҳсулотларга буюртмалар тушмоқда.


✅Шунингдек, ушбу тумандаги "Гулшан" маҳалласида истиқомат қилувчи доимий иш жойига эга бўлмаган фуқарога ҳам ҳоким ёрдамчиси томонидан уй шароитида балиқчилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредит ажратишга тавсия берилган. Бугунги кунда ушбу оила туман бозорларини балиқ гўшти билан мунтазам та’минлаб келмоқда.