Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Бошқарма ҳақида

Қашқадарё вилояти  Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик  бош бошқармасинининг  вақтинчалик

 

                                                                               НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1.            Ушбу Низом  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2023-йил 25-январдаги ПФ-14-сон Фармони ижросини  ташкил этиш,   Ўзбекистон   Республикаси    Президентининг 2022-йил 21-декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда - Бандлик вазирлиги) тизимида   қайта   ташкил этилган, бўйсунуви ўзгарган ва тугатилган  давлат   бошқарув органларида   белгиланган   вазифаларнинг   бажарилишини   ҳамда давлат   хизматлари    кўрсатилишининг   узлуксизлигини    таъминлаш     ҳамда    Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлигининг 2023-йил 27-январдаги 1-ИЧ-сонли    буйруғи   асосида    чиқарилган бўлиб,  Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси (кейинги ўринларда – Бош бошқарма)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг бошлиқлари функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.

2.            Бош бошқарма ўз фаолиятида:

 Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, оила ва ҳотин-қизлар, маҳаллалар фаолиятини «қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка кўмаклашиш, тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, ҳудудларнинг салоҳиятини аҳолининг камбағал қатлами даромадини оширишга сафарбар этиш,  “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш самарадорлигини ошириш;

 маҳаллабай  ишлаш орқали  аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, маҳаллаларда тадбиркорликка кўмаклашиш, тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича сиёсатни амалга ошириш, бандликни таъминлаш ва ишсизликни камайтириш инструментларини ривожлантириш, муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий қилиш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш;

 жамиятда  оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш, оила ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ёрдам кўрсатилишида кўмаклашиш;

 маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, жамиятда ”Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили тўлақонли ва самарали жорий этилишида  ҳар томонлама  кўмаклашиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини, уларнинг жамият бошқаруви, фуқаролар хуқуқлари таъминланишидаги  ролини ошириш;

 кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш, тиббий ижтимоий муассасаларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш  бўйича   ваколатли  давлат бошқарув органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) бўйсунади.

3. Бош  бошқарма     ўз   фаолиятида  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлиги  буйруқлари ва норматив-хуқуқий хужжатларига, Қашқадарё вилояти хокимлигининг фармойиши, қарорлари ва норматив-хуқуқий хужжатларига, шунингдек  ушбу Низомга ва бошқа  қонун хужжатларига амал қилади.

4.             Бош бошқарма, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган бўйсунувидаги бўлинмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан ҳорижий  ҳисобварақларига эга.

5.             Бош бошқарманинг  расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Қашқадарё вилояти Камбағалликни қискартириш ва бандлик бош бошқармаси, қисқартирилгани — Бандлик бош бошқармаси ;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Main Department of Employment and Poverty Reduction of Kashkadarya region.

 кискартирилгани — Directorate of Employment;

в) рус тилида:

тўлиқ номи;  Главное управление занятости и сокращения бедности Кашкадарьинское области , қисқартирилгани — Управление занятости.

6.             Бош бошқарманинг жойлашган жойи (почта манзили): 180100, Қарши шаҳри, Ҳонобод кўчаси, 46-уй.

2-боб. Бош  бошқарманинг  тизими

7.             Қуйидагилар Бош бошқарма тизимига киради:

Бош бошқарманинг аппарати;

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ;

Маҳаллабай ишлаш, тадбиркорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси;

Туман(шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;

“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари.

Қашқадарё вилоят Камбағалликни қискартириш ва бандлик бош бошқармаси  Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлигига ва тегишлилиги бўйича Қашқадарё вилояти хокимлигига  бўйсунади ва ҳисоб беради.

8. Бош  бошқарма   ўз  вазифалари ва функцияларини бажаришда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда  бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

                                                                                                    3-боб. Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаларининг вазифалари ва функциялари

1-§. Бош бошқарманинг вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар  бош бошқарма ва унинг  бўлинмалари фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) камбағалликни қисқартириш соҳасида:

-  камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-  аҳоли даромадлари табақалашувини ўрганиш ва мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлаштириш;

-  камбағалликни қисқартириш борасида нодавлат сектори билан ҳамкорлик қилиш;

-  ҳудудларнинг салохиятини камбағал аҳоли даромадини оширишга сафарбар этиш;

-  маҳаллабай” ишлаш тизими орқали камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш.

б) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:

- маҳаллабай  ишлаш тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш;

-  аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича хоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

-  тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришни янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-  ҳокимликлар билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш.

в) аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва меҳнат муносабатлари соҳасида:

-  меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини шакллантириш;

-  ишсизларни бандлигига кўмаклашиш;

-  меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш;

-  миллий малака тизимини ривожлантириш, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш;

-  фуқароларни хорижга ишлашга кетишдан олдин тайёрлаш, чет элда ҳақ ҳуқуқларини таъминлаш, хориждан қайтганларнинг бандлигига кўмаклашиш.

г) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида

- маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инфра-тузилмасини ривожлантириш;

-  “Маҳалла бюджети”ни шакллантириш ва маҳалланинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш;
         -   Обод ва хавфсиз маҳалла”  тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш;
         -     аҳолининг ижтимоий ва моддий қўллаб-кувватлашга кўмаклашиш;

-    нуронийларни ижтимоий фаоллигини  ошириш.

д) оила ва хотин-қизларни «қўллаб-қувватлаш соҳасида:

-   оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий  қадриятларни сақлаш;

хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш;

-   хотин-қизларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларга тазйик ва зўравонликка қарши курашиш;

- оила ва хотин-кизларга ижтимоий-хуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;

-  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолияти ривожланишига кўмаклашиш.

е) тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида:

- кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш стратегияни шакллантириш;

- ижтимоий хизматлар стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва янгилаб бориш;

- давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар рўйҳатини ишлаб чиқиш ва янгилаб бориш;

- “Саҳоват” ва ”Мурувват” интернат уйларининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

- ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация тизимини ривожлантириш.

10. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

1) камбағалликни қисқартириш соҳасида:

- иқтисодий  ўсишнинг инклюзивлигини таҳлил қилиш ва таъминлаш, давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари, халқаро молия институтлари, хорижий хукумат молия ташкилотлари билан камбағалликни қискартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштиришади:

 - камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб чиқиш, хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда, камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубиётини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари меъёрий асосларини ишлаб чиқади.

- миллий барқарор ривожланишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш чора-тадбирларини амалга ошириш, яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватчасини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли даромадлари табақалашувини  ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлайди.

2) аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва меҳнат муносабатлари сохасида:

- аҳоли бандлигини таъминлашга доир мақсадли комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, янги иш ўринлари ташкил этиш учун давлат буюртмасини ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини  ишга  жойлаштириш учун квоталар белгилаш масалаларини амалга оширади;

- мурожаат қилган ишсизларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлаш, аҳолини жамоат ишларида иштирок этишга жалб қилиш, биринчи навбатда, йирик инвестиция  лойиҳаларини амалга ошириш, йўл ва уй-жой-коммунал инфратузилма объектларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шаҳар ва туманларни обод қилиш, мавсумий қишлок хўжалиги ишларини ташкил этиш орқали жалб қилади;

- ишга муҳтож шахсларни, айниқса банд бўлмаган ёшларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ва ишсизларни иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари билан шуғулланади:

- меҳнат бозорини тартибга солиш, бандлик, меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, касб ва меҳнат стандартлари, гендер тенгликка риоя этишни таъминлаш, банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида бозор шарт шароитларига мос келадиган норматив-хуқуқий хужжатларни тезликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,  шунингдек  улар юзасидан назоратни амалга оширади:

- ишга жойлаштириш жараёнига илгор ахборот технологияларини фаол жалб қилиш, шу жумладан миллий меҳнат тизимини ва вакансиялар Миллий базасини юритишни назарда тутувчи дастурий мажмуани яратиш ҳамда мунтазам ривожлантириб боради:

- меҳнат ва бандликни муҳофаза қилиш, меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш, меҳнат муносабатларини, меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора- тадбирларни амалга ошириш соҳасидаги қонун хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлайди:

- меҳнат стандартларини жорий этиш ва меҳнат муносабатларини такомиллаштиради:

- меҳнат,  бандлик ва  меҳнат миграцияси  соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича шуғулланади.

- меҳнат хуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича аҳоли ва иш берувчилар  ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради:

3) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:

- Вилоятда  тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий  ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритади:

- маҳаллабай  ишлашнинг  вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтиради:

       маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида қонунчиликда белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро  ҳамкорлик қилади:

4) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

Мутасадди  бошқармалар ва ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишга  қаратилган чора-тадбирларни белгилайди;

Манфаатдор бошқармалар, ташкилотлар ва туман(шаҳар) хокимликлар билан келишган ҳолда маҳаллаларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш чораларини кўради;

Маҳалла институтини ривожлантиришнинг маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш чораларини кўради;

Маҳаллаларда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади;

 меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтиради;

кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида «Нуронийлар маскани» мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;

 маҳалла раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали  фаолият кўрсатишини таъминлайди;

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида нуронийлар ташаббуси ва тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишни ва бажарилишини ташкил этади;

5) тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида:

-                кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади:

-                тиббий-ижтимоий муассасаларнинг, жумладан, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда «Саҳоват» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этади ва бошқаради:

-                кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш соҳасида ишларни амалга оширади:

-                ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ҳамда мутахассислар тайёрлашни ташкил этади:

-                муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этади:

-                тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида тамил қилиш ва мониторинг олиб боради:

-                тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади:

-                одам савдосидан жабрланганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини мувофиқлаштиради:

6) оила ва хотин-қизларни «қўллаб-қувватлаш соҳасида:

-                хотин-қизларнинг хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш,  уларни илмий фаолиятга кенг жалб килади:

-                оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини  ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-хуқуқий, психологик ёрдам кўрсатади:

-                хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, кишлок жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этади:

-                хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-аҳлокий қадриятларни мустақкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширади:

-                хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига ёрдам беради.

10. Бош бошқарма  тўғридан-тўғри, шунингдек туман(шаҳар) бўлинмалар ва унинг бўйсунувидаги бошқа ташкилотлар орқали ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Бош бошқарма  қонун хужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.

2-§.  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларининг вазифалари хамда функциялари

11. Қуйидагилар Бош бошқарманинг  асосий вазифалари  ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

1)            Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2)            Қашқадарё вилоят ҳокими, туман(шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари томонидан раҳбарлик қилинадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари деб аталади) билан ҳамкорликни амалга ошириш;

3)  аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ва улар ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир қонун хужжатларига, норматив хужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва назорат олиб бориш;

4)             идора буйсунувидаги ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

5)            ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака ошириш, малакани баҳолаш хизматлари учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;

6)            коворкинг-марказлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш молиялаштирилишини ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини мувофиклаштириш;

7)            туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ва идора бўйсунувидаги ташкилотларда молия назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш.

12. Бош бошқармаси ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

1)            Қашқадарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади;

2)            Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик  вазирлигининг  буйруқларини  туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан бажарилишини тизимли назорат килади;

3) туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан киритиладиган хужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва хуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;

4)            туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамда идора бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, уларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5)            камбағалликни қискартириш ва аҳоли бандлиги соҳасида хизматлар   кўрсатиш   юзасидан   фаолият   олиб  борувчи  юридик  шахслар билан ҳамкорлик қилади;

6) туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари   ҳамда идора буйсунувидаги ташкилотларда молиявий назоратни ташкил   этади ва амалга оширади;

7)            камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурлари бажарилиши   мониторингини олиб бориш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича идора бўйсунувидаги ташкилотлар ҳаттиаракатларини мувофиқлаштиради;

8)            ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малакани баҳолаш хизматларига бўлган давлат буюртмасини шакллантириш, молиялаштириш ва амалга ошириш, кейинчалик тегишли равишда хусусий бандлик агентликлари, ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини ўқитиш марказлари ҳамда малакани баҳолаш марказларига   ҳақ  тўлаш  бўйича  идора бўйсунувидаги ташкилотлар ҳатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради;

9)            туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари   ҳамда идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник таъминотини ташкил этади;

10)       туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари   ҳамда   идора   бўйсунувидаги ташкилотлар бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини   ўтказади ва   мувофиқлаштиради;

11) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишларни ташкил этади;

12)       оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарор (буйруқ)лар қабул қилади;

13)       қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.

4-боб. Бош бошқарманинг  хуқуқлари ва мажбурияти

13. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун   қуйидаги хуқуқларга эга:

Бош бошқармага  юкланган  вазифалар  ва  функцияларни  бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий  хужжатлар  лойиҳаларини, шунингдек бошқа хужжатларни Қашқадарё вилояти хокимлигига белгиланган тартибда киритиш;

камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, оила ва хотин-қизлар, маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка кўмаклашиш, тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Бош бошқарма  ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат хокимияти органларидан белгиланган тартибда ахборот сўраш ва олиш;

давлат статистика органларидан Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларга доир зарур статистик ахборотни бепул олиш;

 ташкилотларда меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларига, меҳнат хавфсизлиги стандартларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларнинг қоидалари ва талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда   ўрганиш ва текширишлар ўтказиш;

 ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар, шунингдек фуқаролик-хуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарувчи (хизматлар кўрсатувчи) шахслар соғлигига меҳнат вазифаларини бажариши вақтида етказилган зарарларнинг бошқа омилларини қонун хужжатларида белгиланган тартибда махсус текшириш ёки текширишда иштирок этиш;

меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жазолар бериш;

 меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бермайдиган ва ходимлар соғлиги ёки ҳаётига хавф туғдирадиган ташкилотлар фаолиятини ёки корхоналар маблағларидан фойдаланишни   ўз ваколатлари доирасида ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш;

 Бош бошқарма  ва унинг идоравий  бўйсунувидаги тузилмалар давлат мулкини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага бепул фойдаланиш ҳуқуқлари асосида ўз ташкилий тузилмаси доирасида белгиланган тартибда ўтказиш;

 тизимдаги жамғармалар маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этиш  ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан назоратни таъминлаш ишларини  ташкил этиш;

Бош бошқарма ва унинг идора бўйсунувидаги тузилмалари давлат мол мулкини беғараз фойдаланиш хуқуқи асосида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага, ўз ташкилий тузилмаси доирасида балансдан балансга белгиланган тартибда ўтказиш,  штат жадвалларини мувофиқлаштириш, идора бўйсунувидаги ташкилотлар молия-хўжалик фаолияти баланслари ва ҳисоботларини кўриб чиқиш;

идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш;

идора  бўйсунувидаги ташкилотлар  томонидан марказлашган капитал маблағлардан  самарали  фойдаланиш  юзасидан    назоратни   таъминлаш, Бош бошқарма  тизимидаги  объектларни  кўриш ва реконструкция қилиш  бўйича истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқиш;

Қашқадарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамда идора бўйсунувидаги ташкилотларига бириктирилган бинолар, иншоотлар ва ҳоналарни реализация қилиш ёки бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш хусусида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлигига  ҳамда  Қашқадарё вилоят ҳокимларига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

 идора бўйсунувидаги хўжалик ташкилотлари (давлат унитар корхоналарида Иқтисодиёт ва молия бошқармаси билан келишилади) тузилмасини, штатлар сонини, шу жумладан бошкарув ходимларини, меҳнатга ҳак тўлаш фондини, харажатлар сметасини, автотранспорт воситалари лимитини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий  ваколатхоналарини очиш  тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси  туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамда идоравий ташкилотлар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича улар томонидан параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби, ҳажми ва шартларини белгилаш;

 идора бўйсунувидаги ташкилотларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича товарлар, ишлар ва хизматлар ҳарид қилиш, шу жумладан: ”Камбағалликни қисқартириш, меҳнат ва оила масалалари илмий-тадқиқот институти” идора бўйсунувидаги давлат муассасасида илмий ишлар бажариш,  бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш;

 “Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази” МЧЖда камбағалликни қисқартириш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, маҳалла, оила ва хотин-қизлар соҳасига оид лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш;

Қарши шаҳридаги ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш марказида, банд бўлмаган аҳолига  хизмат кўрсатувчи  “Ишга марҳамат”  мономарказида ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиш, малака ошириш ва қайта ўкитиш; Касбий компетепцияларни баҳолаш марказларида малакани баҳолаш; “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази”да тизим ходимлари малакасини ошириш;

идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан учинчи шахсларга пулли хизматлар кўрсатганлик учун тарифлар ва уларнинг ҳажмларини белгилаш тартибини  вилоят  Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда белгилаш;

янги иш  ўринлари ташкил этган иш берувчиларга, шунингдек аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига мансуб шахсларни, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, имкониятлари чекланган шахсларни, ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштирувчиларга ижтимоий рағбатлантириш, иш берувчиларни бош бошқарманинг фахрий  ёрлиқлари ва ташаккурномалар билан тақдирлаш, шунингдек оммавий-ахборот воситаларида энг яхши иш берувчилар тўғрисида материаллар жойлаштирилишини ташкил этиш чораларини кўриш;

 иш берувчилар ўртасида ижтимоий жавобгарликни оширишга ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини ишга жойлаштириш бўйича самарали фаолиятни кенгайтиришга рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган танловларни белгиланган тартибда ўтказиш;

 белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, камбағалликни  қисқартириш, маҳалла, оила ва хотин-қизлар, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш берувчилар фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасида белгиланган тартибда даврий нашрлар таъсис этиш;

 биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарь ва хўжалик асбобларини, автотранспортни, алоқа воситаларини, ҳисоблаш, компьютер ва офис техникасини таъминлаб туриш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминот ҳарид қилиш, шу жумладан аутсорсинг шартлари асосида ҳарид килиш бўйича ишларни бажариш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш; бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишга илмий ташкилотларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан ҳорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда  қабул қилинган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг буйруқлари ва бошқа хужжатларини бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда кўрсатмалар киритиш;

 интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда белгиланган тартибда расмий веб-сайтлар яратиш;

 Хукумат топшириғига биноан халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва халқаро хукук нормаларига мувофик бошка давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан камбагалликни қисқартириш, маҳалла, оила, хотин-қизлар, меҳнат, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари бўйича шартномалар тузиш;

 жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат солиқ хизмати органларининг ёзма мурожаатлари асосида маҳсус ваколатли органлар билан дастлабки келишувсиз ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ташкилотларнинг бандлик, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш   тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига риоя этишини режадан ташқари қисқа муддатли текширувлар ўтказиш;

 давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига фаолияти янги иш ўринлари ташкил этишга ва аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган корхоналарни ташкил этиш;

коррупция ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўмаслик, ходимнинг шахсий ва ишчанлик хусусиятларини, унинг фаолияти самарадорлигини мунтазам ўрганиш, шунингдек малакага ва Инспекция фаолиятининг турли йўналишларида ишлаш тажрибасига эга кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротациясини амалга ошириш;

кам фойдаланилаётган ёки реконструкция ёҳуд капитал таъмирлашни (қайта жиҳозлашни) талаб қилувчи мавжуд бинолар, хоналарни ўрнатилган тартибда ижарага бериш;

давлат мулкининг бўш турган объектларини, тизим ташкилотларининг фаолият кўрсатмайдиган биноларини «ноль» харид қиймати бўйича қонун хужжатларида белгиланган тартибда реализация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Бош бошқарма ва унинг худудий бўлинмалари ҳамда идора бўйсунувидаги ташкилотлар бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига жорий этиш;

 юридик шахсларни таъсис этиш ва уларнинг иштирокчиси бўлиш;

тизим ташкилотлари рейтингини тузиш мақсадида улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мезонларини тасдиқлаш;

ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;

Бош бошқарма  ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти хужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Вазирлик буйруқлари  ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларни бажариш бўйича бош бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва унинг идора бўйсунувидаги ташкилотлари фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

Бош бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва идора бўйсунувидаги ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида кенгашлар ўтказиш;

Бош бошқармага  юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлик бўлган ҳамда тезкор ҳал этишни талаб қиладиган масалалар юзасидан Бош бошқарма  ҳудудий бўлинмалари ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалаларга бағишланган конференция, форум, семинар ва тренинглар ўтказиш, шу жумладан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси, Ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг хуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ўтказиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, чет давлатлар ҳукуматлари, давлат органлари ва хукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун вазирлик ва тизим ташкилотлари ходимларини хорижга юбориш, шунингдек, бош бошқармага  юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлик масалалар юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва миллий экспертларни жалб қилиш.

Бош бошқарма  қонун хужжатларига мувофиқ бошка хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Бош бошқарма  давлат бошкаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши шарт бўлган норматив-хуқуқий хужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилишга ҳақли.

Бош бошқарма  зарур ҳолларда бошқа давлат бошқаруви органлари билан биргаликда  қўшма қарорлар ва бошка хужжатларни белгиланган тартибда чоп этишга ҳақли.

15. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

5-боб. Бош бошқарма  раҳбарларининг жавобгарлиги

16. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда бош бошқарма бошлиғи деб аталади) Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

17. Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари:

Бош бошқарма назоратидаги таркибий бўлинмаларда  бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

18.Бош  бошқарма  аппаратининг  таркибий бўлинмалари раҳбарлари тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун;

 ўз функционал мажбуриятлари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

19.        Бош бошқарманинг  ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари:

бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

6-боб. Бош бошқарма  фаолиятини  ташкил этиш

20.        Бош бошқармага  қонун хужжатларига белгиланган тартибда Қашқадарё вилояти ҳокими билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазири томонидан тайинланадиган  ва лавозимидан озод этиладиган Бош бошқарма бошлиғи  рахбарлик килади.

21.        Бош бошқарманинг Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазири томонидан тайинланадиган  ва лавозимидан озод этиладиган  икки нафар ўринбосари ва бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

22.        Бош бошқарма бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатлари бош бошқарма бошлиғининг биринчи  ўринбосари, у бўлмаганда эса бош бошқарма бошлиғининг буйруғига биноан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.

23.        Бош бошқарма бошлиғи :

Бош бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ва бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бош бошқарма фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар фаолияти учун бош бошқарма ўринбосарлари ва бош бошқарма тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколати доирасида бош бошқарма тизими ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

 ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида бош  бошқарма  аппарат харажатлар сметасини ва штат жадвалини тасдиқлайди, бош бошқарманинг республика бюджетида турган идоравий мансуб ташкилотларининг харажатлар ва даромадлар сметаларини рўйҳатдан ўтказади;

Бош бошқарма,  туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, шунингдек, бош бошқарманинг идоравий мансуб ташкилотлари аппарати тузилмасига, зарур бўлса, ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;

Бош бошқарма аппарат бўлинмалари, туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари  тўғрисидаги низомларни, заруратга кўра  бош бошқарма тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар уставлари (низомлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

ходимлар, шу жумладан бошқарув ходимлари, хўжалик  ҳисобида бўлган идора бўйсунувидаги ташкилотлар ходимлари сонини умумий чекланган штатлар сонига мувофиқ мустақил белгилайди, идора  бўйсунувидаги хўжалик ташкилотлари (давлат унитар корхонасида Иқтисодиёт ва молия бошқармаси билан келишилади) тузилмасини, штатлар сонини, шу жумладан бошкарув ходимларини, меҳнатга хақ тўлаш фондини, ҳаражатлар сметасини, автотранспорт воситалари лимитини тасдиқлайди, шунингдек уларнинг мол мулкини тасарруф этади;

Бош бошқарма тизимида белгиланган тартибда молиявий ишларни ташкил этади, идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек мазкур соҳадаги илмий тадқиқотларни молиявий жиҳатдан таъминлайди;

қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

7-боб. Бош бошқарма тизими  ходимларини моддий-техник таъминлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари

24. Бош бошқарма  ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Бюджетдан ташқари манбалар маблағлари ҳисобидан ҳамда қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Изоҳ - Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан вазирлик ва идораларнинг чекланган сони (ташкилий тузилмалари) тасдиқлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21екабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ қайта ташкил этилган, тугатилган, бўйсунуви ўзгарган вазирлик ва идораларнинг:

Ходимларига   2022-йил 31-декабрга  қадар  амалда бўлган  штатларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа  тўловлар ҳамда коммунал, ижара, хизмат сафари ва ташкилотларни сақлаш билан боғлик бошқа ҳаражатлар вақтинчалик  ҳаражатлар сметаси  доирасида амалга оширилади.