Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Вазир маслаҳатчиси Яккабоғда қабул ўтказди

error

2023-08-10

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг маслаҳатчиси, Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев Яккабоғ туманида бўлиб, фуқаролар қабулини ўтказди.


Тумандаги "Саховат" уйида ўтказилган қабулда фуқаролар асосан уй-жой, моддий ёрдам, кадастр, ер ажратиб бериш, газ, сув, кредит, суд-ҳуқуқ билан боғлиқ масалалари билан иштирок этдилар.


Вазир маслаҳатчиси томонидан ҳар бир мурожаат ечимига жиддий эътибор қаратилиб, айрим мурожаатлар жойида ҳал қилинди. 


Муддат талаб қиладиган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.