Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қашқадарёда семинар!

error

2022-04-29

2022 йилнинг 27 апрел куни “Гиссарнефтгаз” МЧЖ қўшма корхонасининг Нишон туманидаги ишчилар шаҳарчасида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан корхонанинг ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хўжалик объектлари раҳбарлари ҳамда муҳандис-техник ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда сўзга чиққан Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Абдилазиз Маматов “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлаш, бу борадаги чора-тадбирларни рўёбга чиқаришга барча зарур шарт-шароитни яратишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шу билан бирга қонун ижросини таъминлаш борасидаги назоратини кучайтириш бўйича масъулиятини янада ошириши ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Бундан ташқари, Абдилазиз Маматов семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб берди ва семинар иштирокчилари ушбу семинардан олган таассуротлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Семинар якунида корхонанинг фаолияти давомида эришган ютуқлари ва ходимлар хавфсизлигини таъминлашда кўрсатган жонбозликлари учун бир гуруҳ ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди!