Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Манғитдаги меҳнат ярмаркасида 385 та бўш иш ўрни таклиф этилди.

error

2023-08-08

Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан Қамаши тумани "Манғит" маҳалласида ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.


Унда 120 та ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд 385 та бўш иш ўрни билан қатнашди.


Меҳнат ярмаркада 200 нафар дан ортиқ фуқаролар қатнашиб, шундан 30 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди, 12 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга жалб этилди ва 21 нафар фуқароларга доимий ишларга йўлланмалар берилди.