Янгиликлар
Янгиликлар
2023-08-07
✔️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Aзимов Қамаши туманининг Манғит маҳалласида бўлиб, "Обод маҳалла", "Обод кўча", "Обод хонадон" дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Манғит майдони жиҳатдан тумандаги йирик маҳаллалардан бири ҳисобланади. Маҳаллада 1514 та оила, 1122 та хонадон ва жами 6193 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.
Ишчи гуруҳ вакиллари Манғитни намунали маҳаллага айлантириш бўйича масъулларга кўрсатмалар беришди.
Эндиликда йўл таъмири, электр, газ ва ичимлик сув таъминоти, ижтимоий обектлар, аҳоли хонадонлари, маҳалла ҳудудида жойлашган "Марказий ўйингоҳ" ободонлаштирилмоқда.
✔️Шунингдек, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан Қамаши тумани "Манғит" маҳалласида ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 120 та ташкилот ва тадбиркорлик субектлари ўзларида мавжуд 385 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. 200 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этган мазкур ярмаркада 30 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 12 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга жалб этилди. 21 нафар фуқароларга эса доимий ишларга йўлланмалар берилди.