Янгиликлар
Янгиликлар
2023-08-03
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси, Республика ишчи гуруҳи вакили Ботир Парпиев Ғузор туманида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади.
Қабулда асосий масала тадбиркорлик учун кредит ажратиш, йўл таъмирлаш, уй-жойини таъмирлаш, даволаниш учун моддий ёрдам ва тиббий хизматни яхшилаш борасида бўлди.
Сайёр қабулда жами 44 нафар фуқаролар иштирок этиб, шундан 15 та мурожаат жойида ҳал этилган бўлса, 24 та мурожаатни ўрганиш учун чора-тадбир белгиланиб, масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қабул давомида оилавий шароитини маълум қилиб, амалий ёрдам сўраб келган фуқароларни ўзини-ўзи банд қилишлари учун турли ускуна ва қурилмалар берилди.
Унда Республика вакили фуқаролар берилган ускуналардан мақсадли фойдаланган ҳолда оилавий даромадини янада яхшилашлари лозимлигини таъкидлади.