Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қамаши туманида Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

error

2023-02-06


Муҳтарам Президентимиз 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номладилар.
Шу билан бирга туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қанча топшириқлар белгилаб бердилар. Топшириққа мувофиқ, “Оққўрғон тажрибаси” асосида Қамаши туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича маҳаллалар кесимида “хонадонбай” иш олиб борилмоқда.

Вазирлик, идоралар, вилоят, туман секторлари ва соҳавий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ўрганиб чиқилмоқда ва уларни бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Ўрганиш жараёнида аниқланган 630 нафар ишсиз ва касб хунарга эга бўлмаган аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини бугунги кунда 564 таси 89,5 фоизи ҳал этилди. Хатлов натижасида аниқланган масалалар бизнинг бугунги кундаги муҳим ва асосий масалаларимиз ҳисобланади ва шу муносабат билан иш билан банд бўлмаган фуқароларимизни бандлигига кўмаклашиш, уларни даромад манбаига эга бўлиши учун бугунги ўтказилаётган тадбир ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси амалга оширилаётган ислоҳатларимиз яққол мисоли сифатида кўришимиз мумкин.


Ногиронлиги бўлган фуқароларга, ёшларга айниқса хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Хотин-қизларни, ёшларни муносиб иш ва даромад манбаи билан таъминлаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар, IT-технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги, Қамаши туманидаги ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қуллаб-қувватлаш, ёшларни, айниқса хотин-қизларни бандлигига кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг асосий мавзусидир.
 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маъсул ходими Миржалилов Неъматулла Қодирович, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Р.Ғофуров ва ўринбосарлари, туман ҳокими Б.Тоғаев, туман Прокурори Б.Баходиров, туман ИИБ бошлиғи Н.Мейлиев, туман ДСИ бошлиғи, туман Ёшлар агентлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ҳунармандлар уюшмаси, тижорат банклари ва бошқа тегишли корхона, ташкилотлар билан ҳамкорлигида иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, хотин-қизлар ва мигрантларни ишга жойлашишига кўмаклашиш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш бўйича 2023 йилнинг 03-феврал куни “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.


Бундан ташқари туман ободонлаштириш бошқармасининг берган буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги жамоат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 нафар ишсиз фуқароларимиз учун бўш иш ўринларимиз мавжуд.
Шунингдек, иш билан банд бўлмаган ёшларимизни ҳамда хотин-қизларимизни иқтисодиётимизнинг илғор соҳалари ёки ўзларининг қизиқтирган йўналишлари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қамаши касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” Моно маркази ва Шаҳрисаб шаҳридаги Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигидаги “КОИКА” ўқув марказларида касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш имкониятимиз мавжуд.

Меҳнат ярмаркасига иш билан банд бўлмаган ёшлар ва хотин қизлар ва бошқалар таклиф этилдилар.
2023 йил 06-феврал куни ўтказилган Меҳнат ярмаркасига тумандаги 79 дан ошиқ корхона, ташкилот, муассаса, ҳунармандлар ва тадбиркорлар қатнашди.
Ўтказилаётган бўш иш ўринлари ярмаркасида тумандаги иқтисодиётимизнинг турли тармоқларидаги 79 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 481 та бўш иш ўринлари билан, жумладан, 58 та давлат корхоналарида 113 та бўш иш ўрни ва 21 та хусусий секторлардаги 368 та бўш иш ўринлари, шундан, таълим соҳасида 98 та, тиббиётда 6 та, қишлоқ хўжалигида 9 та, саноат соҳасида 281 та хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасида 32 та ва қурилиш соҳасида 55 та бўш иш ўринлари билан қатнашмоқда.
Бўлиб ўтган 06-феврал куни меҳнат ярмаркасига 500 дан ошиқ иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашдилар, шундан жами 146 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.
Шу жумладан:
100 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар туман Ободонлаштиришг бошқармасига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди, 12 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга  жалб этилди ва 34 нафар фуқароларга доимий ишларга йўлланмалар берилди.
Ишчи гуруҳлар томонидан туманда ўтказилган хатлов натижасида аниқланган муоммоларни бартараф этишда яна бир йўналиш, яъни тикувчилик йўналишида касб-ҳунарга ўқиган ва ҳозирги кунда уйида ишсиз ўтирган хотин-қизларимизни бандлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарорига асосан 45 нафар хотин-қизларимизни ўзини-ўзи банд қилиш имкониятига эга бўлишлари учун субсидия асосида тикув машиналари берилди.
Bundan tashqari, tumanimizda xatlov natijasida aniqlangan nogironligi bo‘lgan 82 nafar fuqarolarimizga reabilitatsiya texnik vositalari 42 dona kattalar nogironlik aravachali, 10 dona protez ortopediya maxsulotlariga yo‘llanma berilgan va 20 dona eshitish moslamalari, 3 dona qo‘ltiq tayoq, 7 dona xassalar taqdim etildi.
Shuningdek, tadbir davomida tumanimizdagi 10 nafar xotin-qizlarga jami                  300,0 mln so‘mlik Respublika darajasidagi murakkab jarrohlik amaliyotini o‘tkazish va davolanish xarajatlarini qoplash uchun kafolatlovchi sertifikat taqdim etildi.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2017 йилдаги 799-сонли қарори асосида мавсумий вақтинчалик ободонлаштириш ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ишлашлари  мумкинлиги, касбга қайта ўқишга жалб этилиши ва Тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиб тадбиркорликбилан шуғулланишлари ва бошқа масалалар бўйича ярмарка иштирокчиларига маслаҳатлар берилди.
Давлат хизматлари маркази мутахассислари тадбиркорлик фаолиятини очиш ва юритиш ҳамда кредит олиш истаги бўлган фуқароларга рўйхатдан ўтиш, кредитлар олиш ва бошқа масалалар бўйича тушунчалар бериб суҳбатлашдилар.
Шу куни ёшлар учун тумандаги намунали саноат корхоналарининг маҳсулотлари, ҳунармандлар уюшмасининг аъзоларининг ва тадбиркор аёлларнинг ишлаб  чиқариш  ижодий кўргазмалари, миллий услубда тайёрланган тикувчилик, каштачилик, зардўзлик, дўппидўзлик махсулотлари кўргазмалари ташкил этилди. Айни пайтда Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган ёшлар ижтимоий хизмат маркази томонидан марказда ташкил этилган  бепул ҳунар ўрганиш ўқув курслари ҳақида маълумот берилди. Ярмаркадан  марказ аъзолари томонидан тайёрланган турли кўргазмалар ҳам ўрин олди. Бу ўз навбатида  иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.