Янгиликлар
Янгиликлар
2023-01-09
Жорий йилнинг 09-январь кунида Қарши шаҳридаги Ишга мархамат Мономарказида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қашқадарё вилоят Мудофаа бошқармаси, Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда 2022 йил олий ва ўрта таълим муассасаларини тугатган ёшлар, Ишсиз хотин-қизлар, Харбийларнинг оилалари, жазо муддатини ўтаб келган фуқаролар, шунингдек ишсиз ва ишга мухтож фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка кўмаклашиш мақсадида “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ” тадбири ўтказилди, мазкур тадбирда Қашқадарё вилоятидаги туман (шаҳар)лардаги ташкилот ва корхоналар ҳамда муассасалар томонидан тақдим этилган 178 та ташкилотлардан 1256 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди,
Ушбу бўш иш ўринлари ярмаркасида 347 нафар фуқаролар иштирок этди.
Шундан 121 нафари Хотин-қизлар, 156 нафари ёшлар иштирок этди
68 нафарига ташкилот ва корхоналар томонидан тақдим этилган бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди.
75 нафари Қарши шаҳридаги касб-ҳунар ўқитиш марказига ўзилари хохлаган йўналишлари бўйича ўқув курсига йўлланмалар берилди.
35 нафар фуқаронинг ўз мутахассислиги бўйича иш топгунига қадар туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказилари томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатган олинди ва белгиланган тартибда ишсизлик нафақаси тайинланиши тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғи (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) Низоми тушунчалар берилди.
67 нафарига меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик бошлаш ҳамда хориж давлатларга ишлаш истаги фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси бўйича тушунчалар берилди,
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарорини “Аҳолини бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги бандлари ҳамда 2019 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ПҚ-4498 сонли қарори Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорлари тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар учун Қарши шаҳридаги банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги тушунтирилди.