Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази

error

2022-12-09

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Бандлик  Бош бошқармаси ва Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамкорлигида ички ишлар хизматчилари оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг банд бўлмаган турмуш ўртоқлари ва вояга етган фарзандларини касбий қизиқишлари ва лаёқатларини инобатга олган ҳолда Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида касбга тайёрлашга йўналтириш бўйича тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида мономарказ директори З.Садуллаева томонидан мономарказда яратилган шарт-шароитлар, касбларга тайёрлаш, хорижий тил ва тадбиркорлик курслари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Тадбир якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик юзасидан  меморандум имзоладилар.