Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бугун, Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Байрамга атаб қандолатчи касби муҳандис устаси ва тингловчилар томонидан байроғимиз ифодаланган байрам торти тайёрланди.

error

2022-11-18

Эрта тонгдан мономарказ директори бошчилигида жамоа аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижро этилиб, Ватанимиз байроғи баланд кўтарилди. Тадбир давомида 18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги куни байрами билан жамоа аъзолари муборакбод этилиб, байроқ ранглари ва давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада юксалтириш тўғрисида сўз юритилди.Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади.  Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар.