Янгиликлар
Янгиликлар
2022-10-03
Пахта мавсумида фуқаролар ўртасида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва вояга етмаганларни пахта терим ишларига жалб этмаслик, хавфсиз ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
“Муносиб меҳнат шароитларида ишлаш ва мажбурий меҳнатга йўқ дейиш сизнинг ҳуқуқингиздир” сарлавҳаси билан баннерлар вилоятнинг ҳар бир туманида аҳоли гавжум жойларига илинди. “Хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича иш берувчиларга тавсиялар” номли буклетлар, “Пахта теримида қатнашинг ва даромадга эга бўлинг” ва “Болалар меҳнати” номли флаерлар аҳолига тарқатилиб, уларга тушунчалар бериб борилмоқда.
Пахта терими давом этаётган далаларда яратилган шароитлар Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари ҳамда туман (шаҳар) Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказлари ходимлари томонидан назоратга олинган.