Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"Пахта - 2022" мавсумида мажбурий меҳнатга қарши қатор ишлар бажарилмоқда.

error

2022-09-28

Вилоят Бандлик бош борқармаси пахта мавсумида фуқаролар ўртасида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва вояга етмаганларни пахта терим ишларига жалб этмаслик, хавфсиз ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича бир қанча чораларни кўрмоқда.

Хусусан, бошқарма тизимида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, пахта терими олиб борилаётган ҳудудларда, ташкилот ва таълим муассасаларида мониторинг ишларини олиб бориш тартиби йўлга қўйилган.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли гавжум жойларга “Муносиб меҳнат шароитларида ишлаш ва мажбурий меҳнатга йўқ дейиш сизнинг ҳуқуқингиздир” сарлавҳаси билан баннерлар жойлаштирилди. “Хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича иш берувчиларга тавсиялар” номли буклетлар, “Пахта теримида қатнашинг ва даромадга эга бўлинг” ва “Болалар меҳнати” номли флаерлар аҳолига тарқатилиб, уларга тушунчалар бериб борилмоқда.

“Пахта-2022” мавсумида иштирок этаётган вилоят аҳолисининг ишсиз ва банд бўлмаган қатламига хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш мақсадида далаларда яратилган шароитлар, ювиниш, ётоқ ва овқатланиш жойлари санитария-гигиена талабларига мувофиқ бўлиши, тиббий хизмат кўрсатиш ходими ва биринчи ёрдам кўрсатиш дори-дармон воситалари билан таъминланиши назоратга олинган.

Вилоятда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ Бандлик бош бошқармаси тизимига пахта терими бошланганидан буён мурожаатлар келиб тушмаган.

Бу борадаги тарғибот-ташвиқот давомида, тегишли мутасадди ташкилот ва муассаса раҳбарлари мажбурий меҳнатга жалб қилган тақдирда қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлатирилмоқда.