Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Касби туманида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

error

2022-09-22

Касби туманида Қашқадарё вилояти бандлик бошқармаси, Вилоят давлат солиқ бошқармаси, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш вилоят бошқармалари маъсуллари томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда "Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушутирилди.

Маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш учун 2022-йил 1-ноябрдан бошлаб ўзини-ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ва уларга яратилган қўшимча имтиёзлар, шунингдек, томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратилиши тушунтирилди.