Янгиликлар
Янгиликлар
2026-05-19
#Халқаро_ҳамкорлик
Япония билан бандлик ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
🟢Aйни кунларда Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Фахриддин Мухаммадийев бошчилигидаги делегация Японияда хизмат сафари билан бўлиб турибди. Мазкур делегация таркибида Қарши шаҳар Касбий кўникмалар маркази раҳбари Н.Назарова ҳам иштирок етмоқда.
✔️Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари Точиги ва Ибараки префектураларида қатор учрашув ва ўрганишларда иштирок етмоқда. Хусусан, Точиги префектураси ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари билан музокаралар олиб борилди.
✔️Шунингдек, делегация Уцуномия, Никко, Цучиура ҳамда Цукуба шаҳарларида бўлиб, мигрантлар учун яратилган шароитлар, меҳнат жараёнлари, хизмат кўрсатиш тизими ҳамда касб-ҳунар таълимига оид амалий тажрибаларни ўрганди.
✔️Ташриф давомида япон компаниялари, техник хизмат кўрсатиш марказлари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, хорижий меҳнат миграциясини самарали ташкил етиш, фуқароларни касбга тайёрлаш ва уларни манзилли иш билан таъминлаш бўйича илғор тажрибалар таҳлил қилинди.
Учрашувлар давомида янги иш ўринларини яратиш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Aсосий еътибор фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, замонавий йўналишларда малака ошириш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлашга қаратилди.