Янгиликлар
Янгиликлар
2026-05-15
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда меҳнат бозоридаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида кенг кўламли меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбир давомида иш берувчи ташкилот ва корхоналар томонидан бўш иш ўринлари тақдим етилиб, фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар йўлга қўйилди ҳамда бандлик имкониятлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга касбга ўқитиш йўналишлари, замонавий меҳнат бозори талаблари ва янги касбларни эгаллаш имкониятлари бўйича амалий тушунчалар берилди.
Мазкур ярмарка ҳудудда бандликни ошириш, барқарор даромад манбаларини яратиш, ёшларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий фаолликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.