Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

error

2022-09-21

☑️ Деҳқонобод, Ғузор, Чироқчи, Кўкдала, Яккабог, Китоб, Шаҳрисабз туманлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда "Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президентининг 2022 йил 30 августдаги  ПҚ-366-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушутирилди.

Маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш учун 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ва уларга яратилган қўшимча имтиёзлар, шунингдек, томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилиши айтиб ўтилди.