Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2026-05-13


Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамиятида 2025 йил 25 сентябрь куни содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, жамиятнинг навбатчи конвейер машинисти Умбаров Йўлчи Гулмахматович билан юз берган ушбу ҳолат бўйича “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа зарар етказилиши тўғрисида”ги Н-1 шаклидаги далолатномани расмийлаштириш мажбуриятини юклаш ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

Ҳозирда мазкур фуқаролик иши суд томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ушбу иш юзасидан якуний суд қарорига мувофиқ қўшимча ахборот берилишини маълум қилади.