Янгиликлар
Янгиликлар
2026-05-12
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ИИБнинг 2026-йил 1-апрелдаги 54/50-1951-сонли хатига кўра, фуқаро С. Саломовнинг аризаси асосида (ишдан бўшаш ҳолати юзасидан) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, фуқаронинг вақтинчалик қамоққа олиниши ҳамда бошқа процессуал ҳаракатлар ваколатли органлар томонидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида амалга оширилаётганини билдирамиз.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда бўлим бошлиғи Б. Aбдиевага нисбатан билдирилаётган айбловлар юзасидан тегишли ҳуқуқий баҳо ваколатли органлар томонидан берилади.
Барчадан текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни ҳамда тергов якунлари бўйича расмий хулосаларни кутишни ҳурмат билан сўраймиз.