Янгиликлар
Янгиликлар
2026-04-01
Қамаши тумани Қўнғирот МФЙ Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро Мийлиқулова Ўлдоннинг 23.03.2026 санада Ўзбекистон Республикаси Президентига ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаронинг қизи ҳозирги кунда тумандаги хусусий корхонада иш билан банд экани аниқланди. Фуқарога тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда квота асосидаги ишлар таклиф этилди. Бироқ, қизининг соғлиғи (кўриш қобилияти билан боғлиқ ҳолат) сабабли ушбу ишлар рад этилди.
Фуқаро томонидан мазкур ҳолат юзасидан эътироз билдирилмади ҳамда кўрсатилган эътибор ва ўрганиш ишлари учун миннатдорлик билдирилди.
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг