Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Ёшлар куни” – очиқ мулоқот ва амалий ечимлар майдони

error

2026-03-13

                                                          “Ёшлар куни” – очиқ мулоқот ва амалий ечимлар майдони

                       Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” сифатида белгиланган. Мазкур ташаббус ёшларнинг муаммо ва таклифларини бевосита эшитиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашишга хизмат қилмоқда.

✅ Ушбу ташаббус доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар Касбий кўникмалар марказида фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ ва самимий учрашув ташкил этилди.

✅ Учрашувда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Хумоюн Эшболтаев ҳамда Қарши шаҳар Касбий кўникмалар маркази директори Нилуфар Назарова иштирок этди.

Мазкур тадбир фаолият юритаётган ёшларнинг касбий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, уларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш ва келгусидаги ривожланиш режалари юзасидан очиқ мулоқот майдонига айланди. Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилиниб, таклиф ва ташаббуслари тингланди ҳамда амалий тавсиялар берилди.