Янгиликлар
Янгиликлар
2026-03-11
Ёшлар бандлиги – устувор вазифа
📍Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев Деҳқонобод тумани Бошчорбоғ маҳалласида яшовчи ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказди.
🔹Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда ёшларнинг бугунги ҳаёти, уларни қийнаётган масалалар ҳамда келгусидаги режалари атрофлича ўрганилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ ечимлар ишлаб чиқиш бўйича мас’улларга топшириқлар берилди.
✅Мулоқот давомида ёшлар бандлигини та’минлаш, уларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда замонавий йўналишлар бўйича малака бериш масалаларига алоҳида э’тибор қаратилди. Шунингдек, дуал та’лим ва устоз-шогирд тизими асосида касбий кўникмаларни шакллантириш зарурлиги та’кидланди.
Ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, доимий даромад манбаига эга бўлиши ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бошқарма фаолиятининг устувор йўналишларидан бири экани қайд этилди.