Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ахборот сиёсатида янги босқич: семинар-тренинг бўлиб ўтди

error

2026-03-10

                                                 Ахборот сиёсатида янги босқич: семинар-тренинг бўлиб ўтди

📅 16–17-феврал кунлари Қарши шаҳрида УНЕСCО ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ҳамкорлигида вилоятдаги матбуот котиблари учун “Стратегик коммуникациялар ва ахборотдан фойдаланиш имконияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

📝 Мазкур ўқув дастури ахборот хизматлари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, замонавий коммуникация воситаларидан самарали фойдаланиш ҳамда жамоатчилик билан очиқ ва тизимли мулоқотни йўлга қўйишга қаратилди.

📝 Семинар давомида Испания ва Украинадан ташриф буюрган халқаро экспертлар томонидан стратегик коммуникацияларни режалаштириш, инқирозли вазиятларда ахборот бериш, тезкор ва ишончли ма’лумот тарқатиш, шунингдек, давлат органларининг очиқлик сиёсатини кучайтириш масалалари юзасидан амалий тавсиялар берилди.

✍️ Тадбирнинг асосий мақсади — фуқароларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ахборот олиш ҳуқуқини та’минлаш, давлат ташкилотларида шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда стратегик коммуникация механизмларини такомиллаштиришдан иборат.