Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

40 сотихда қулупнай етиштираётган тадбиркор

error

2026-03-09


40 сотихда қулупнай етиштираётган тадбиркор Қамаши туманининг Майда маҳалласида яшовчи тадбиркор Шодиёр Жўраев ўз томорқасида 40 сотих майдонда қулупнай етиштириб, самарали фаолият юритмоқда. (ҳттпс://т.ме/камаши24/42881) У Туркияда бўлиб, қулупнай етиштиришнинг замонавий агротехнологиялари билан яқиндан танишди ва илғор тажрибани ўз хонадонида амалиётга жорий этди. Натижада ҳосилдорлик ошиб, маҳсулот сифати янада яхшиланди. Айни пайтда тадбиркор октабр–май ойларида иссиқхонада, март–август ойларида эса очиқ майдонда қулупнай етиштириб, йил давомида узлуксиз ҳосил олишга эришмоқда. Етиштирилган маҳсулотлар маҳаллий бозорларга етказиб берилиб, аҳолини сифатли ва янги қулупнай билан та’минлашга хизмат қилмоқда.