Янгиликлар
Янгиликлар
2026-02-27
Ижтимоий тармоқларда “Индорама Aгро” МЧЖ ХК фаолияти юзасидан тарқалган хабарлар юзасиданқуйидагиларни маълум қиламиз.
Фуқароларни мажбурий меҳнатга ноқонуний жалб етиш ёки ходимларнинг меҳнат фаолиятига ҳар қандай шаклда тўсқинлик қилиш амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 51-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима қўлланади. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги талабларини бузиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижаларига кўра, “Индорама Aгро” МЧЖ ХК маъмуриятига амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя етиш юзасидан огоҳлантириш берилди ҳамда ижроси мажбурий бўлган “Ёзма кўрсатма” расмийлаштирилди.