Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-30
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳар “Ғалаба” МФЙ, Ипак йўли кўчаси 6-уй 12-хонадонда яшовчи, 2-гуруҳ ногирони фуқаро Н.Каримованинг ўзининг ижтимоий оғир аҳволда эканлигини маълум қилиб, саломатлигига мос иш билан таъминлаш бўйича мурожаати қолдирилган.
Мазкур мурожаат ҳудудий бандлик бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқарога мавжуд бўш иш ўринлари, шунингдек, субсидия ва кредит маблағлари асосида бандликни таъминлаш имкониятлари таклиф этилган.
Бироқ фуқаро соғлиғи билан боғлиқ ҳолатлар сабабли ушбу таклифларни рад этган. Шу билан бирга, фуқаро келгусида касбга ўқитиш курсларида таҳсил олиш нияти борлигини, аммо жорий йилнинг 15 февралга қадар ушбу ўқувларда қатнашиш имконияти мавжуд эмаслигини маълум қилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаронинг мурожаати ҳудудий бандлик бўлими томонидан белгиланган тартибда батафсил ўрганиб чиқилган.