Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Давлат раҳбари топшириқлари ижроси бўйича устувор вазифалар белгиланди

error

2026-01-28

Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ҳамда 2026-йил 23-январ куни ўтказилган селектор йиғилишида (https://t.me/Press_Secretary_Uz/6889) белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида Зоом платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама марказида бўлди. Жумладан:
 маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича манзилли ва натижага йўналтирилган ишларни кучайтириш;
 ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш орқали барқарор даромад манбаларини яратиш;
 тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, кредит ва субсидияларни мақсадли ва шаффоф йўналтириш;
 бўш иш ўринлари ва касбга тайёрлаш тизимини реал эҳтиёжлардан келиб чиқиб ташкил этиш;
 масъул ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда ижро интизомини қатъий таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, селекторда берилган топшириқларга мувофиқ ҳар бир ҳудуд, маҳалла ва йўналиш кесимида аниқ режалар ишлаб чиқиш, натижадорликни кундалик мониторинг қилиш вазифалари белгиланди.
Йиғилиш якунида барча масъулларга топшириқлар ижросини сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.