Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-21
❓ Савол: Мен ижарада яшайман. Яқинда ижарачи менга телефон қилиб ушбу манзилдан рўйхатдан ўтманг деб телефон қилди. Шунда мен доимий яшаш жойимдан рўйхатдан ўтаманми?
✅ Жавоб: Агар сиз ижарада яшаётган бўлсангиз, аҳоли рўйхатидан айни пайтда яшаб турган — яъни ижарадаги манзилингиз бўйича ўтишингиз керак.
Ижарачининг “бу манзилдан рўйхатдан ўтманг” дегани рўйхатга олиш талабларини бекор қилмайди. Шахс реал қаерда яшаётган бўлса, ўша манзил бўйича ҳисобга олинади — мулк кимга тегишли экани муҳим эмас.
Бу ҳудудда ҳақиқий аҳоли сонини; Ижтимоий инфратузилмага бўлган реал эҳтиёжни (мактаб, боғча, шифохона, транспорт) аниқлаш учун зарур.
Шу боис фуқаролардан саволномани тўлиқ, аниқ ва холис тўлдиришларини, шунингдек, ушбу жараён ҳақида яқинларини ҳам хабардор қилишларини сўраймиз. Рўйхатга олиш белгиланган муддатларда давом этади.