Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Келажак учун муҳим қадам: рўйхатга олиш жараёнида фаолликка чорлов

error

2026-01-20

Ҳурматли ҳоким ёрдамчилари!
Жорий йилнинг 15-январ кунидан бошлаб мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди. Ушбу муҳим давлат тадбири ижтимоий-иқтисодий ривожланишни пухта режалаштириш, аҳоли турмуш даражаси ҳамда қишлоқ хўжалиги салоҳиятини чуқур таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади
Мазкур муҳим жараённинг самарали ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, сизлардан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида фаоллик, ташаббус ва юксак масъулият билан иштирок этишингизни, шунингдек, маҳаллалардаги фуқаролар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириб, уларга амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман
Хусусан:
 фуқароларни census.stat.uz расмий веб-сайти орқали ОНEИД тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишга фаол жалб этиш;
 аҳолига рўйхатга олиш жараёнининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва тартибини тушунтириш;
 жараёнда юзага келиши мумкин бўлган саволлар бўйича амалий кўмак кўрсатиш
Ҳар бир фуқаронинг мазкур жараёндаги фаол иштироки келажакдаги тараққиётимиз учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Шу боис, ушбу тадбирга масъулият билан ёндашиб, белгиланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашингизни сўрайман.
Ҳурмат билан,
Ф.Мухаммадиев
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғ

F.Muxammadiyev