Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қашқадарё вилояти ҳокими Фармойиши

error

2026-01-18

⚡️Бунақаси бўлмаган!Тез ушбу хабарни ташкилот, бошқарма ва маҳаллаларни телеграм группасига ташлаб қўямиз. 

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этган ҳудудлар ва соҳа мутахассисларини 5 та йўналишдаги ташаббуслар бўйича тақдирлаш амалга оширилсин.
2. Белгилансинки:
1-ташаббус - аҳолисини онлайн рўйхатдан ўтказишда энг яхши натижа қайд этган 2 та туман, шаҳар ҳокимликлари учун инфратузилма тармоғини яхшилаш мақсадида вилоят маҳаллий буджетидан 2,0 (икки) миллиард сўмдан маблағ ажратиш;
2-ташаббус - “Биз келажагимизга бефарқ эмасмиз“ ғояси асосида сўровномани тўлиқ ОНЛАЙН тарзда якунлаган 3 та маҳаллада эҳтиёжи бўйича инфратузилма тармоғини яхшилаш учун 1 километр йўл, электр энергиясини яхшилаш учун трансформатор, пиёдалар йўлакчалари ва министадион каби маҳаллани қиёфасини ўзгартирувчи ишларни ташкил этиш;
аббус. Рўйхатга олиш жараёнини биринчилардан бўлиб якунлаган 3 та энг илғор “Маҳалла еттилигини Хитой, Туркия, Жанубий Корея каби хорижий давлатларга шаҳарсозлик қиёфасини ўрганиш, яшил энергия афзалликлари, чиқиндидан фойдаланиш, кўчаларда яшил маконни яратиш, кичик тадбиркорликни ривожлантириш, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашувга юбориш;
4-ташаббус. Энг фаол мактабгача ва мактаб таълими бўлими йўналишида ғолиб бўлган ташкилот раҳбарларини 2 тадан ҳудудий бўлим бошлиқларини тажриба алмашув ва малака оширишлари учун хорижий давлатларга хизмат сафарига юбориш;
5-ташаббус. Энг фаол соғлиқни сақлаш ҳудудий бўлими йўналишида ғолиб бўлган ташкилот раҳбарларини 2 тадан ҳудудий бўлим бошлиқларини тажриба алмашув ва малака оширишлари учун хорижий давлатларга хизмат сафарига юбориш ишлари амалга оширилсин.