Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — юртимиз келажаги учун муҳим қадам.

error

2026-01-17

2026-йил 15 январдан 28февралга қадар бўлиб ўтадиган ушбу жараён орқали биз  ҳар бир фуқаро сифатида  аниқ ва ишончли статистика шакллантирамиз. Бу эса давлат дастурларини тўғри режалаштириш, мактаблар, шифохоналар, инфратузилма ҳамда кичик тадбиркорликни янада самарали ривожлантиришга хизмат қилади.
Сизнинг иштирокингиз  бу шунчаки анкета эмас, балки катта ўзгаришларнинг муҳим қисми. Биргаликда жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини реал рақамлар асосида белгилаймиз.
“Бирга рўйхатдан ўтамиз  бирга келажакни қурамиз!”
Рўйхатдан ўтиш  бугунги кундаги масъулиятимиз, эртанги тараққиётимизнинг мустаҳкам асоси.

Мен Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Фахриддин Мухаммадиев, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнидан оила аъзоларим билан биргаликда биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтдим. Сиз-чи?