Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-09
Касби тумани Денов маҳалласида истиқомат қилувчи Қўзибой ота Мирзоқулов томорқасидан унумли фойдаланиб, оилавий даромадни оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. (https://t.me/kasbitumanuz/7162)
Отахон томорқасидаги 4 сотих майдонда иккита иссиқхона барпо этиб, ҳар бири 2 сотихдан бўлган иссиқхоналарда турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирмоқда. Хусусан, иссиқхоналарнинг бирида 16 туп лимон, 2 туп апельсин ва 3 туп мандарин кўчатлари парваришланиб, шунингдек атиргул ва лимон кўчатлари етиштирилмоқда. Лимонлардан мўл ҳосил олиниб, даромад ҳам барқарор бўлиб бормоқда.
“Иссиқхоналарда йил давомида кўк пиёз, исмалоқ ва петрушка етиштирамиз. Ҳозирда иссиқхоналарнинг бирида исмалоқ экилган бўлиб, феврал ойида унинг ўрнига бодринг экишни режалаштиряпман”
, — дейди Қўзибой ота.
Иссиқхоналарда бир қарич ҳам бўш жой йўқ. Отахон 100 донадан ортиқ қопларда картошка етиштириб, мавсум давомида 350–400 килограмм ҳосил олмоқда. Ушбу маҳсулотлар қўшни қишлоқ бозорларида ҳам сотилмоқда.
Қўзибой ота келгусида иссиқхонани кенгайтириб, банан ва бошқа тропик мевалар кўчатларини экиш режалаштирилган.