Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

МИБ : Фуқароларимиз ижтимоий тармоқлар орқали келаётган хабарлардан огоҳ бўлиши лозим

error

2025-12-13

МИБ (ҳттпс://т.ме/миб_фаолиятидан/15727): Фуқароларимиз ижтимоий тармоқлар орқали келаётган хабарлардан огоҳ бўлиши лозим

 Ижтимоий тармоқлар орқали айрим фуқароларимизга (исм-шарифи ва хатто паспорт рақамлари билан) гўёки, Мажбурий ижро бюроси номидан ижро хужжати ёки қарздорлик ҳақидаги юборилаётган хабарлар фейк ҳисобланади.

Ушбу хабар ва "апк" иловалари аслида фирибгарларнинг алдов йўли бўлиб, илова юклаб олинганда, сизга тегишли пластик карточка маълумотлари ва пул маблағи қўлга киритилиши ҳам мумкин.

Мажбурий ижро бюроси номидан ижро хужжатлари ва қарздорликлар бўйича хабарлар фуқароларимизга мобил СМС кўринишида ҳамда алоҳида "МИБ" инфо номерик ёрдамида берилади.

Ижро иши ёки қарздорлик ҳақидаги маълумотларни олишда, Бюронинг расмий www.миб.уз веб-сайти ҳамда Бюронинг "Гоогле ПлайМаркет" AппСторе" тизимларидаги Aндроид ёки ИОС расмий мобил иловасидан фойдаланинг.

Огоҳ бўлинг, шахсингизга оид маълумотларни бегона шахслардан еҳтиёт қилинг!

Бошқарманинг расмий саҳифалари⬇️