Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-12
Томорқадаги 1,5 сотих майдоннинг ўзидан 100 млн сўмгача даромад
Шаҳрисабз тумани, "Хожимайдон" маҳалласида яшовчи Ойбек Мавлонов ўз томорқасидан самарали фойдаланиш борасида намуна кўрсатмоқда. Aтиги 1,5 сотих иссиқхонада у тропик ва субтропик мевалар ва кўчатларини маҳаллий бозорларга йетказиб бермоқда.
Иссиқхонада гуава, папая, лайм, фейхоа, Ерон ва Миср мандарини, банан, зайтун, кумкуат, медовка, Ерон апелсини, Хитой лимони, тиярқа мандарини каби ноёб мевалар муваффақиятли йетиштирилмоқда (ҳттпс://т.ме/Шаҳрисабз_туман_ҳокимлиги/49442).
Мавлонов Ойбекнинг таъкидлашича, иссиқхона йил давомида барқарор ишлайди ва 1,5 сотих майдоннинг ўзидан ўртача 100 миллион сўмгача даромад олиш имконини бермоқда. Мазкур тажриба томорқадан оқилона фойдаланиб, барқарор даромад топишнинг амалий мисоли сифатида бошқа маҳаллалар учун ҳам ўрнак бўлиб хизмат қилмоқда.
Бошқарманинг расмий саҳифалари⬇️