Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

error

2025-12-03

Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида 3-декабр - “Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” муносабати билан “Юртимизда ҳар бир инсон ҳамиша меҳр ва еътиборда!” шиори остида хайрия аксияси бўлиб ўтди. (ҳттпс://т.ме/қвҳ_ахбороти/42504) Шу мақсадда имконияти чекланган шахсларнинг ижодий ишлари, қўл меҳнатидан яратилган маҳсулотлари кўргазма-савдоси ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида инклюзив ауксион ташкил етилиб, бу орқали уларнинг истеъдодини кенг жамоатчиликка таништириш, меҳнатларига муносиб баҳо бериш ҳамда даромад топишларига кўмаклашиш имконияти яратилди. 
Шунингдек, байрам муносабати билан ногиронлиги бўлган инсонларга есдалик совғалари топширилиб, тадбир бадиий чиқишлар ва куй-қўшиқлар билан давом етди ҳамда иштирокчиларга байрамона кайфият улашилди.