Янгиликлар
Янгиликлар
2025-11-29
Сарбазор маҳалласида ўтказилган ўрганишларга кўра, йил бошидаги 242 та оила (23,8%) кўрсаткичи бугунги кунда 102 та оила (10,8%)га камайди.
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадийев жойига чиқиб, мавжуд ҳолатни кўриб чиқди ва зарур манзилли кўмак чораларини белгилади.
Aсосий натижалар:
— 11 та оила “қизил”, 91 та оила “сариқ” тоифада;
— 102 та оиладаги 132 нафар меҳнатга лаёқатли фуқаронинг 102 нафари банд;
— 75 та оиланинг даромади ошган;
— 18 нафар фуқаро ишга жойлаштирилади;
— 10 нафар учун 148 млн сўм имтиёзли кредит тавсия қилинди;
— 30 нафарга субсидия, 7 нафарга ссуда кераклиги аниқланган;
— 25 нафар фуқаро рейестрдан чиқарилди.
Манзилли кўмак ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда.