Янгиликлар
Янгиликлар
2025-11-26
Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамкорлигида ҳоким ёрдамчилари фаолиятида коррупсияга қарши кураш, терроризм ва екстремизмнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарма бош мутахассиси С.Норқулов ҳоким ёрдамчилари институтининг даромад манбаларини ошириш, имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришдаги вазифалари юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, онлине-маҳалла.уз, абкм.меҳнат.уз ва мй.меҳнат.уз платформалари орқали 27 турдаги хизматларнинг рақамлаштирилгани, жараёнларнинг шаффофлиги ва аҳолига қулайлик яратиш масалалари муҳокама қилинди.