Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Талимаржон шаҳарчасида паррандачилик ва хизмат кўрсатиш йўналишлари ривожланмоқда

error

2025-11-17


Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадийев шаҳар ҳокими М.Раҳимқулов билан биргаликда Обод маҳалласида ташкил етилган паррандачилик фаолияти билан танишди.


Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ш.Хонназаров тавсиясига асосан ёш тадбиркор Шоҳрух Қурбоновга 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиб, паррандачилик хўжалиги йўлга қўйилди.


Ҳозирда хўжаликда 5 000 та жўжанинг 31 кунлик партияси парвариш қилинмоқда. Жараён белгиланган технология асосида давом етмоқда. Хўжаликда 5 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.


Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш ниятида бўлиб, келгусида 10 нафар фуқарони банд қилиш режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан у бошқарма раҳбарига қўшимча кредит ажратиш бўйича таклифини тақдим етди.


Бошқарма бошлиғи Ф.Мухаммадийев 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиши бўйича тегишли топшириқларни ҳоким ёрдамчиси ва бандлик бўлими раҳбарига бериб, жараён шахсан унинг назоратида бўлишини таъкидлади.


Шунингдек, шаҳарча марказида имтиёзли кредит асосида харид қилинган электро рикшалар фаолияти билан ҳам танишилди.