Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ертепада аёллар меҳнати — даромад ва фаровонлик манбаи

error

2025-11-14

Қарши туманининг Ертепа маҳалласида фаолият юритаётган “Рўзийева Дилафрўз Манноновна” оилавий корхонаси бугун 7 нафар хотин-қиз учун барқарор иш ўрни яратган.

Aёллар бу йерда турли хил ширинликлар ва пишириқлар тайёрлаб, уларни ички бозорга, савдо дўконларига ҳамда тўй маросимларига йетказиб беришмоқда. Корхона ҳар ойда 20 миллион сўмдан ортиқ даромад кўрмоқда, ишчи аёллар еса 1,5 – 2,5 миллион сўм ойлик маош олмоқда.

Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев ҳамда туман бўлими раҳбари Н.Қўлдошов корхона фаолиятини ўрганиб, аёллар бандлигини кенгайтириш бўйича таклифлар берди.