Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-11
Хусусан, маҳалладаги тадбиркор Вазира Раҳимова ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида имтиёзли кредит олиб, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик фаолияти билан шуғулланмоқда. Бу орқали ўзи, турмуш ўртоғи ҳамда яна 2 нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлаган.
🔹 Маҳаллада фаолият юритаётган “Муҳаммад Нур” МCҲЖ томонидан юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқарилмоқда ва корхонада 20 нафардан ортиқ ишсиз хотин-қизлар доимий иш ўрнига ега бўлган.
🔹 Шунингдек, “Уринтош мебеллари” хусусий корхонаси томонидан мебел, сандиқ ва хонтахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб, 3 нафар ишсиз фуқаро даромадли меҳнат билан банд қилинган.
Ўрганишлар давомида еҳтиёжманд оилаларнинг шароитлари билан яқиндан танишилиб, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш ва тадбиркорликни оммалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.