Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ҳар бир оила эътиборда

error

2025-06-06

Байрам арафасида Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев Қамаши туманининг Ойнакўл маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.


Мазкур оилаларга Президентимизнинг 2024-йил 23-сентабрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан, мазкур фуқаролар ва уларнинг оила-аъзолари бандлигини таъминлаш орқали даромадини ошириш, камбағалликдан чиқариш мақсадида субсидия асосида асбоб-ускуналар тақдим етилган. 


Уларнинг муаммолари доимий равишда ўрганилиб, фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур чоралар кўрилмоқда.


Шунингдек, Қурбон ҳайити муносабати билан Б.Aшурова, М.Ергашова, Ж.Хушатов, С.Назарова ҳамда Қ.Қўлатованинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари йетказилиб, эзгу тилаклар билдирилди.