Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бугунги кунда маҳалла еттилиги тизимида фаолият олиб бораётган, Салоҳиятли ва Истиқболли кадрлар захирасига киритилган давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида “Билимлар беллашуви” танлови бўлиб ўтди.

error

2025-06-02

Танловда “Ҳоким ёрдамчилари”, “Ёшлар етакчилари”, “Хотин-қизлар фаоллари” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя зукколари” жамоалари иштирок этиб, билим ва интеллектуал салоҳият борасида ўзаро беллашдилар.

Мазкур танлов давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ходимларнинг билим ва малакасини ошириш, уларнинг лидерлик салоҳиятини юзага чиқариш, жамоатчилик олдида ўзини намоён эта олиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

🏆 Танловда “Ҳоким ёрдамчилари” фахрли 1-ўринни қўлга киритди!

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.