Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-26
Нишон туманида янги имкониятлар яратилмоқда
📍Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Фахриддин Мухаммадиев томонидан Нишон тумани Кўксой МФЙдаги Хитой қишлоғида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг ижроси ўрганилди.
Президентимизнинг 330-сонли қарори асосида амалга оширилган чора-тадбирлар доирасида:
🔺 Ҳудудда 4 та сув насоси қурилиб, ҳар бирига 50 кВт дан — жами 200 кВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилди;
🔺 Аҳоли хонадонларида доривор ўсимлик — каврак етиштириш йўлга қўйилди. Ушбу ташаббус айниқса, Деҳқонобод туманидан кўчиб келган фуқаролар учун барқарор даромад манбаи бўлмоқда;
🔺Шунингдек, аҳоли томорқаларига даромадбоп экинлар етиштириш кенг тарғиб этилмоқда.
Ушбу амалий ишлар камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилмоқда.