Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Меҳнат инспекцияси фаолиятида замонавий технологиялар: Қашқадарёда янги босқич бошланди

error

2025-05-22

Меҳнат инспекцияси фаолиятида замонавий технологиялар: Қашқадарёда янги босқич бошланди


🖥 Меҳнат инспекцияси фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни жойида ҳал этишда шаффофлик ҳамда тезкорликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йилга мўлжалланган "Коррупцияга қарши курашиш бўйича йўл харитаси" доирасида Давлат меҳнат инспекцияси инспекторларига 24 дона замонавий планшет топширилди.


⚡️Эндиликда инспекторлар ҳуқуқбузарларга нисбатан тезкор чора кўриш имконига эга бўладилар. Планшетларга ўрнатилган автоматик жойлашув тизими орқали инспекторнинг ҳаракати “ситуацион марказ” томонидан онлайн кузатиб борилади, бу эса фаолиятнинг шаффофлигини янада оширади.


⚡️Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев ҳамда вилоят прокуратураси вакили Ш.Санаев планшетларни ўз эгаларига топшираркан, тизим самарадорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳар биримизнинг қатъий вазифамиз эканлигини таъкидлади.