Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Мономарказда маданий ва маърифий тадбир ўтказилди.

error

2022-09-05

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мономарказда “Сурдотаржимон” курси ташкил этилган. 

“Сурдотаржимон” курси тингловчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб маданий ва маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қашқадарё вилоят Карлар жамияти раиси Боймуродова Мавжуда Асадовна билан биргаликда ногиронлиги (эшитиш ва сўзлашда) бўлган фуқаролар ҳам иштирок этди. 

 Курс тингловчилари томонидан қисқа муддатда ўрганган билим ва малака кўникмаларини намойиш этдилар.