Янгиликлар
Янгиликлар
2022-08-29
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Жаҳон банки кўмагида “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида “Аҳолини тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш” компоненти билан назарда тутилган чора-тадбирларни Республика ҳудудларида амалга ошириш мақсадида “Сабр Микрокредит ташкилоти” МЧЖ билан ҳамкорлик қилиш белгиланган.
🗓Лойиҳа доирасида ижтимоий муҳтожлар ва ишсиз бўлган аҳоли вакиллари, шу жумладан “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни тадбиркорлик асослари, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик, солиқ ва бухгалтерия ҳисоби каби мавзуларда тренинглар орқали Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида тадбиркорлик кўникмаларига ўргатилмоқда.
⏳Тренинглар давом этмоқда......