Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🖋21-октябрь — Ўзбек тили байрами куни

error

2024-10-21

 1989-йил 21-октабрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.

🖌Шу сана муносабати билан Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида ташкил этилган ижодий учрашувга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли ёзувчи ва шоирлар - Ғулом Абдиев, Шоҳида Жўраева ва Эрбой Қулманов ташриф буюрди.

Тадбирда она тили миллатнинг руҳи, борлигимиз ва бирлигимиз, давлат тимсоли эканини эътиборга олган ҳолда, уни асраш ва ривожлантириш ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлиги таъкидланди. Қизғин ва самимий суҳбат гўзал мушоираларга уланди.