Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Касби туманида "Пресс-тур" ташкил этилди

error

2024-10-18

Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда “Индорама агро" ХК МЧЖ хорижий корхонаси билан ҳамкорликда «Пахта далаларида теримчиларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари» мавзусида пресс-тур ўтказилди.

Унда Касби туманидаги «Индорама» МЧЖ хорижий корхонасининг пахтани қайта ишлаш заводи ва лабораторияларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қай даражада ташкил этилганлиги кўздан кечирилди. Пресс-турда вилоятимизда фаолият олиб бораётган журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан пахта далаларида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳақида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.