Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

error

2024-10-16

Ижтимоий тармоқларда Кўкдала туманида мактаб ўқитувчилари шанба кунлари пахта теримига жалб қилингани бўйича хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Кўкдала тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва тарбиячиларни пахта теримига чиқишга мажбурлаш ҳолати юзасидан етарли асослар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан Кўкдала туман ҳокимлигига ёзма кўрсатма берилди.