Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

📚“Маърифат улашиб”

error

2024-10-14

Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ёшларни китоб мутолаасига кенг жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди.  

Қарши давлат университети ва Косон туманидаги бир қатор мактабларида ташкил этилган ижодий учрашувларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли ёзувчи-шоирлар - Абдуқаюм Йўлдошев, Фахриддин Ҳайит ва Муҳаммад Сиддиқ Раҳматов ташриф буюрди.

Тадбирда ёшларга замонавий билимларни эгаллаш, ўзликни англаш, маънавий камолотга етиш борасида ҳаётий сабоқлар берилди. Қизғин ва самимий суҳбат гўзал мушоираларга уланди. 

Талаба-ёшлар мазкур мулоқотлардан кўтаринки кайфият ва рағбат олишди.